icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди

28.10.2026

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасига инвестиция жалб қилиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва йирик тиббиёт объектларини барпо этиш юзасидан тақдимот билан танишди.

Айни пайтда соғлиқни сақлаш соҳасида умумий қиймати 2,7 миллиард доллар бўлган 35 та инвестиция лойиҳасидан иборат портфель шаклланган. Улар янги ихтисослашган марказлар ва кўп тармоқли шифохоналар қуриш, мавжуд тиббиёт муассасаларини замонавий жиҳозлаш, замонавий кадрлар тайёрлашни қамраб олади.

Янги тиббиёт муассасаларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилишда уларнинг жойлашуви, қуввати ҳамда кўрсатадиган хизматлари аҳолининг эҳтиёжига мос бўлиши муҳим. Тақдимотда инвестиция лойиҳаларини шу асосда шакллантириш, уларга хусусий секторни жалб этиш ва тиббиёт муассасаларини бошқаришнинг янги усулларини жорий қилиш масалаларига эътибор қаратилди.

Хусусан, Миллий онкология маркази, Республика неврология ва инсульт маркази, Тошкент вилоятида катталар учун кўп тармоқли тиббиёт маркази, Қашқадарё вилоятида янги шифохоналар ҳамда Нукус шаҳридаги оналар ва болалар марказини барпо этиш, Термиз шаҳрида тиббий таълим дастурларини йўлга қўйиш, давлат-хусусий шериклик модели асосида Самарқанд шаҳрида 800 ўринли шифохона, Бухоро вилоятида кўп тармоқли тиббиёт муассасасини ташкил этиш режалаштирилган.

Тақдимотда ушбу лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган тўққизта истиқболли лойиҳа бўйича таклифлар шакллантирилган. Улар неврология ва инсульт, руҳий саломатлик ва наркология хизматлари, болалар онкологияси ва гематологияси инфратузилмасини ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш, унинг автопаркини янгилаш ҳамда тиббий кадрлар тайёрлашни қамраб олади.

Келгусида тиббиётга инвестиция жалб қилиш соғлиқни сақлаш инфратузилмасининг мастер-режаси билан боғланади. Шу асосда 2040 йилгача мўлжалланган инвестиция стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Аввало, амалдаги лойиҳалар хатловдан ўтказилиб, уларнинг долзарблиги ва амалга ошириш имкониятлари баҳоланади. Кейин ҳудудлар эҳтиёжига мос лойиҳалар танланиб, уларнинг инвестиция паспортлари ва ягона портфели шакллантирилади. Стратегия хусусий инвесторлар, халқаро молия институтлари ва донорлар билан ишлашда устувор йўналишларни белгилаб беради.

Тиббиёт муассасалари фаолиятига хусусий секторни жалб қилишнинг муҳим йўналиши – аутсорсинг. Келгуси йилдан амал қиладиган янги тартибга кўра, муассасалар айрим тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий ташкилотлардан харид қилиши мумкин бўлади. Бунда хизмат кўрсатувчи билан узоқ муддатли шартнома тузиш, хизмат ҳажми ва сифатини олдиндан белгилаш, натижани аниқ мезонлар асосида баҳолаш таклиф этилмоқда. 2030 йилга бориб хизматлар харидида аутсорсинг улушини 30 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Ушбу жараённи шаффоф юритиш учун “Тиббиёт аутсорсинги” электрон тизимини жорий этиш режалаштирилган. Унда хизматлар, ижрочилар ва шартномаларнинг ягона реестри юритилиб, кўрсатилган хизмат ҳажми, сифати ҳамда тўловлар кузатиб борилади. Тизимни давлат харидлари билан боғлаш ҳам назарда тутилмоқда.

Йирик тиббиёт ташкилотларига профессионал бошқарувчиларни жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама марказида бўлди. Уларни очиқ танлов асосида саралаш ва фаолиятини ҳар йили белгиланган натижа кўрсаткичлари бўйича баҳолаш кўзда тутилган. 2030 йилгача бешта йирик муассасада шундай бошқарувни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳанинг инвестиция стратегияси ва тақдим этилган лойиҳаларни мастер-режа асосида пухта ишлаб чиқиш, амалдаги лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo