Ўзбекистон Президенти Анқарага жўнаб кетди
29.10.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этади.


