icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар

29.10.2026

Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Туркиянинг миллий байрами – Республика куни муносабати билан бутун турк халқини қизғин муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, хусусан, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда барча даражаларда фаол мулоқотлар олиб борилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони изчил ўсиб бормоқда. Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича мунтазам равишда қўшма тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Томонлар бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш, Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш, истиқболли лойиҳалар портфелини кенгайтириш ҳамда янги йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни изчил давом эттириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Етакчилар бўлажак тадбирлар режаси, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo