“EKSIM Holding” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
29.10.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида “EKSIM Holding” компанияси бошқарув кенгаши раиси Эбубекир Тивниклини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари учрашув аввалида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини қайд этди.
Мулоқот давомида қайта тикланувчи энергетика, геология ва тоғ-кон саноати, инфратузилма, электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ташкил этиш ва озиқ-овқат саноати соҳаларидаги лойиҳаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мамлакатимизда янги электр узатиш тармоқларини барпо этиш, геология йўналишидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.


