10.11.2026
Анталия шаҳрига амалий ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Селеста Сауло билан учрашув ўтказди.
Суҳбатда иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш, экстремал об-ҳаво ҳодисаларига нисбатан бардошлиликни ошириш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ЖМТ билан гидрометеорология инфратузилмасини модернизация қилиш, об-ҳавони кузатиш тизимларини такомиллаштириш, маълумот алмашиш каби йўналишларда кўп йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келинаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Атмосфера мониторинги, қум ва чанг бўронларини прогноз қилиш ҳамда ҳаво сифатини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Якунда иқлим кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича амалий шерикликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.


