icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлат ва жамоат арбоби Баҳриддин Муртазаевич Рўзиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

12.11.2026

Давлат ва жамоат арбоби , Навоий вилоятининг собиқ ҳокими, меҳнат фахрийси  Баҳриддин Муртазаевич Рўзиев шу йил 11 ноябрь куни 76 ёшда вафот этди.

Б.Рўзиев 1950 йил 23 августда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг меҳнат фаолиятини Кармана тумани йўл қурилиши бирлашмасида авточилангар сифатида бошлади. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, Тошкент политехника институтида муҳандис-механик мутахассислиги бўйича таҳсил олди. Кейинчалик Москва ижтимоий фанлар академиясида ўқиди.

Б.Рўзиев Навоий вилоятида кўп йиллар давомида ёшлар ташкилотлари ва турли бошқарув идораларида масъул вазифаларда ишлаб, ўзини тиришқоқ ва жонкуяр раҳбар сифатида намоён этди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларда у Навоий вилояти газлаштириш бошқармаси бошлиғи, ҳудудий коммунал фойдаланиш бошқармаси бошлиғи, Конимех тумани ҳокими каби лавозимларда самарали меҳнат қилиб, ҳудуд аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштиришга муносиб ҳисса қўшди.

Бошқарув ва ташкилий ишлар борасида катта салоҳиятга эга бўлган Б.Рўзиев 2002 йилда Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланди. Мураккаб ўтиш даврида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириш, иқтисодиётга инвестициялар жалб этиш, фермерлик ҳаракатини шакллантириш, воҳанинг экспорт имкониятларини ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўлида жонбозлик кўрсатди.

Айниқса, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасини ташкил қилиш, Навоий халқаро аэропорти негизида халқаро логистика марказини барпо этиш ишларида сидқидилдан фидокорона меҳнат қилди.

Янги Ўзбекистон шароитида фахрийлар ташкилотининг аъзоси сифатида ўзининг бой билим ва тажрибаси, қимматли маслаҳатлари билан турли соҳа ва тармоқларни ривожлантириш, ёш иқтидорли кадрларни тарбиялаш, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида камол топтиришга қаратилган тадбирларда, жамоат ишларида фаол иштирок этди.

Таниқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон устози Баҳриддин Рўзиевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева,

Н.Исмоилов, А.Арипов, С.Турдиев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo