Ўзбекистон Президенти Иорданияга жўнаб кетди
23.11.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан 23 ноябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастуридан Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказиш, Ўзбекистон ва Иордания ишбилармон доираларининг бизнес форумида қатнашиш ҳамда бошқа қўшма тадбирлар ўрин олган.


