icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистон – Иордания” кўргазмаси билан танишди

24.11.2026

Иорданияга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Аммон шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистон – Иордания” кўргазмасига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбарига Иордания Ҳошимийлар Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ҳамроҳлик қилди.

Кўргазмада икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик салоҳияти, тоғ-кон саноати ҳамда геология, кимё, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, транспорт ва логистика, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика ҳамда мудофаа саноати каби устувор йўналишларга бағишланган бўлимлар ташкил этилган.

Етакчиларда барча тармоқлар бўйича Ўзбекистон ва Иорданиядаги истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳам тақдимот қилинди. Бу икки мамлакат инвесторларига сармоя киритиш мумкин бўлган манфаатли лойиҳалар билан бевосита танишиш имконини берди.

Стендларда минерал хомашё ва базальт маҳсулотлари, ўғитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, калава ип, мато ва тайёр кийимлар ҳамда дори воситалари намуналари намойиш қилинмоқда.

Икки мамлакат йирик компаниялари вакиллари қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан ахборот берди.

Кўргазма Ўзбекистон ва Иорданиянинг етакчи корхоналари ўртасида кооперацияни мустаҳкамлаш, илғор тажриба ва замонавий технологиялар алмашинувини кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo