icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Дўстлик ва яхши қўшнилик шодиёнаси

09.03.2018

Самарали музокаралардан сўнг Душанбе шаҳрининг “Кохи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида халқларимиз дўстлигининг шонли анъаналари бугун сув ва ҳаводек зарурлиги, ушбу бебаҳо меросни асраб-авайлаш ва ривожлантириш келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз эканини таъкидлади.Биз ўзбек ва тожик халқлари ўртасида дўстлик кўпригини мустаҳкамлаш бўйича астойдил ҳаракат бошладик. Ниятимиз ёр бўлиб, эзгу мақсадларимизга эришамиз, иншооллоҳ.

Биз дўстлик ва инсонийлик нуқтаи назаридан қўшниларимиз билан, аввало, қардош Тожикистон билан ҳамиша дўст ва биродар, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўламиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Кейинги пайтларда маданий-гуманитар соҳадаги алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Ўтган йили икки мамлакатда Ўзбекистон ва Тожикистон маданияти ва санъати кунлари, кўргазмалар, ижодий сафарлар ва кўплаб бошқа тадбирлар ташкил этилди. Халқларимиз маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлган ушбу анжуманлар одамларга катта қувонч бағишлади.

Тожикистонлик ижодий жамоалар Самарқандда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг доимий иштирокчиларидир. Ўзбекистон эстрадасининг таниқли намояндалари ва Тошкент цирки ижодкорлари гастроллари билан тожикистонлик санъат мухлисларини хушнуд этиб келмоқда.

Бу галги концерт ҳам Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги маданий яқинлик, дўстлик ва яхши қўшнилик муносабатларининг навбатдаги намойиши бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи давом этмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo