icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой парламенти раҳбари билан учрашди

26.04.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Пекинда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари "Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форумининг ўтказилиши ҳамда унинг доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин  илгари сурган ташаббусларнинг амалга оширилиши халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга, кенг минтақамизда дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Кеча Хитой Халқ Республикаси Раиси билан ўтган учрашувда мамлакатларимиз ҳамкорлигининг янги истиқболлари белгилаб олингани, улар икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Ли Чжаньшу Ўзбекистон ва Хитой ўзаро муносабатларда эришган юксак даражани катта мамнуният билан қайд этди. 

Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, маданий-гуманитар ва кўплаб бошқа соҳалардаги алоқалар янада фаоллашгани алоҳида таъкидланди. 

Ўзбекистон ва Хитойнинг қонун чиқарувчи органлари ўртасида ҳамкорлик борасида ижобий тажриба тўпланган. Парламент делегацияларининг учрашувлари мунтазам ўтказилиб, бу борадаги шериклик изчил ривожланиб бормоқда.
 
Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, парламентлараро мулоқот мамлакатларимиз ҳамкорлигини амалий мазмун билан бойитиш, янги дастур ва лойиҳаларни илгари суришга хизмат қилиши қайд этилди. 

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ўзбекистон ва Хитой ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш ва кенг кўламли шерикликни янада ривожлантиришга амалий ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

Ли Чжаньшу Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, уларнинг реал натижалари ва самарадорлигини юксак баҳолади. Унинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёевни ўз сиёсати ва ислоҳотлари миқёси ва мақсадлари нуқтаи назаридан тўла асос билан Хитойнинг буюк ислоҳотчиси Дэн Сяопинь билан таққослаш мумкин.

Учрашув якунида парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ҳамда самарали ислоҳот ва янгиланишларни амалга ошириш борасидаги тажрибани чуқур ўрганиш мақсадида қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo