icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ноёб Конгресс-холл ҳар қандай форматдаги йирик анжуманларни қабул қилади

25.06.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюрди. 

Мазкур халқаро бизнес маркази саккизта лотга ажратилган ҳолда барпо этилмоқда. Шу пайтгача 7 миллион куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, элликдан зиёд бинога мустаҳкам пойдевор яратилди. Бугунги кунда бетон каркаслар ва деворлар қуриш, муҳандислик тармоқлари тортиш ишлари олиб борилмоқда. 

Конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонаси қурилаётган 5-лот энг илғор майдонлардан бири. Ушбу биноларда темир-бетон, металл конструкция ва том ёпиш ишлари якунланган бўлиб, қурилиш ҳажмининг саксон фоиздан зиёди битган. Ҳозирда электр тармоқларини монтаж қилиш, ички пардозлаш ва механика ишлари бажарилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарига аввалги ташриф чоғидаги кўрсатмаларнинг ижроси ҳақида маълумот берилди. Жумладан, улкан конгресс-холлда барча форматдаги халқаро тадбирлар ташкил этиш учун замонавий шароитлар яратилмоқда. Бу ерда саммитлар, улар доирасида икки томонлама учрашув ва музокараларни юқори даражада ўтказиш мумкин бўлади. Катта делегациялар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, хизмат кўрсатувчилар учун зарур қулайликлар яратилади. 

Президент Конгресс-холлга туташ қурилган 21 қаватли, беш юлдузли Hilton меҳмонхонасини ҳам кириб кўрди. Шу ерда маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан суҳбатлашди.

Давлатимиз раҳбари Конгресс-холл ва меҳмонхонада юқори даражада хизмат  кўрсатишни йўлга қўйиб, мунтазам даромад топишни таъминлаш, ҳудудда барпо этиладиган истироҳат боғида юртдошларимиз ва туристлар учун кенг шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo