icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

28.06.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркманистон Президентини туғилган куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади. 

Бугунги Туркманистон Президент Гурбангули Бердимуҳамедов раҳбарлигида давлат ва жамият қурилиши соҳасида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида улкан ютуқларга эришаётгани алоҳида қайд этилди.

Туркманистоннинг халқаро нуфузи изчил юксалиб бораётгани таъкидланди. Туркманистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ушбу ташкилот ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида навбатдаги резолюция қабул қилингани, 2020-2021 йилларда мамлакатда самбо ва трек велоспорти бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилиши бундан далолат беради.

Президентлар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, транспорт, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиши соҳаларидаги кооперацияни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Президентлар  Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини фаоллаштириш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги самарали ишбилармонлик ва маданий-гуманитар ҳамкорликни давом эттириш лозимлигини айтиб ўтдилар.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги, бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор тараққиёти йўлида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo