icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази энг замонавий, мамлакатимиз учун базавий бўлади

28.06.2019

Яшнобод туманида Жанубий Кореянинг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик фонди билан биргаликда барпо этилаётган ушбу марказ 4 қаватли 4 та блокдан иборат бўлади. Унга 42 миллион долларликдан зиёд энг замонавий ускуналар ўрнатилади. Бу болалар касалликларига 100 фоиз диагностика қўйиш ва даволаш имконини беради. 

Давлатимиз раҳбари мазкур тиббиёт маркази қурилишини бориб кўрди.

- Диагностика тўғри бўлмагани, шифокорлар малакаси етишмагани туфайли бемор болалар, уларнинг ота-оналари кўп қийналарди, оғирроқ касал бўлса, соғлиги нуқсонли бўлиб ҳам қоларди. Бу марказнинг энг муҳим томони шундаки, у мамлакатимиздаги ҳамма муассасалар учун базавий бўлади. Телемедицина орқали узоқ ҳудудларимиздаги болаларга ҳам ёрдам кўрсатилади, - деди Президент.
 
Шавкат Мирзиёев кадрлар тайёрлаш масаласига катта эътибор бериш кераклигини таъкидлади. Бу борада ҳам Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилинмоқда. Пусан университетида 19 нафар шифокор малака ошириб келди. Яна кўплаб шифокор, ҳамшира ва ахборот технологиялари бўйича мутахассислар малака оширишга юборилади.

Ушбу муассаса ёнида Жанубий Корея билан ҳамкорликда катталар учун ҳам кўп тармоқли тиббиёт марказини қуриш режалаштирилган. 300 ўринга мўлжалланган бу шифохонада кардиохирургия, нейрохирургия, эндоваскуляр хирургия, ангионеврология ва ортопедия бўлимлари фаолияти йўлга қўйилади. Бу ерда йилига 8 мингдан ортиқ юқори технологик операцияларни ўтказиш имконияти яратилади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo