icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раисини қабул қилди 

23.12.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) раиси Георгий Церетелини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз 2018 йилда ушбу органдаги иштирокини қайта тиклаганидан буён ўзаро муносабатлар сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани ва ижобий суръат билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. 

Бугунги кунда 2019-2020 йилларда ЕХҲТ Парламент ассамблеяси билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” амалга оширилмоқда.

Тузилманинг 50 нафарга яқин вакилларидан иборат делегация илк марта Ўзбекистондаги сайловларни кузатишда иштирок этаётгани қайд этилди.

Георгий Церетели Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ҳамда бирлашма билан ҳамкорлик фаоллашгани учун миннатдорлик билдирди.

ЕХҲТ ПА раиси  Ўзбекистоннинг ассамблеядаги иштироки ЕХҲТга аъзо давлатлар қонун чиқарувчи органлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида мамлакатнинг манфаатларини илгари суришда янги имкониятлар очганини таъкидлади.

Меҳмоннинг фикрича, бўлиб ўтган сайловлар Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга, чунки улар кенг миқёсли ислоҳотлар даврида, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг тавсияларини ҳам ҳисобга олиб ишлаб чиқилган янги Сайлов кодекси асосида ўтди.

Учрашув сўнгида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш бўйича узоқ ва қисқа муддатли миссияларининг фаолиятига қулай шароитлар яратилгани учун миннатдорлик билдирилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo