icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Урганчдаги технопаркни бориб кўрди

12.12.2020

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун Урганч шаҳридаги технопаркда бўлди.

Ҳудудлардаги «ўсиш нуқталари»ни ишга солиш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида барча шаҳар ва туманларда кичик саноат зоналари, технопарклар ташкил этилмоқда.

«Урганч» технопарки жорий йил май ойида фойдаланишга топширилган эди. Қисқа вақтда бу ерда иккита корхона фаолият бошлади. Улар кийим-кечак ишлаб чиқарувчи «Oq oltin mega tekstil» ҳамда металлдан турли маҳсулотлар тайёрлайдиган «Great Khorezm” ширкатларидир.

Президентимиз текстил корхонаси маҳсулотларини кўздан кечирди.

Мазкур ширкатга Германия, Италия, Туркия каби давлатлардан келтирилган тикувчилик дастгоҳлари ўрнатилган. Болалар ва катталар кийимлари, жинси шим каби 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 75 фоизи экспортга йўналтирилмоқда.

Корхонада Урганч ва Хива шаҳарлари, Янгиариқ, Хонқа ва Урганч туманларидан 400 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашди.

- Сизларни кўрганимдан, мана шундай ҳунар эгаллаб, ўзларингга ёққан фабрикада ишлаётганларингдан хурсандман. Одамларни, айниқса, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш бўйича катта ҳаракатлар қиляпмиз. Бугун-эрта Хоразмда юриб, маблағлар бериб, режалар тузишдан мақсад ҳам шу, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз уйда ўтирган аёлларни касаначилик асосида ҳам ишга жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Бугунги кунда технопаркнинг қолган блокларига ҳам ускуналар олиб келинмоқда. Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, йилига қарийб 87 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши, 5,8 миллион долларлик экспорт қилиниши мўлжалланган.

Шу ерда Хива шаҳри ва Гурлан тумани мисолида инфратузилмани яхшилаб, туризм ва тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш лойиҳалари муҳокама қилинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo