icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Қўшилмаслик саммити доирасида қатор учрашувлар ўтказди

02.03.2023

Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессияси якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.
 
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан суҳбатда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
 
Рас-ал-Ҳайма амирлиги амири, БАА Олий кенгаши аъзоси шайх Сақр Ал-Қосимий билан етакчи компанияларни янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишга жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.
 
БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессияси раиси Чаба Кёрёши билан етакчи халқаро ташкилотнинг жорий йил сентябрь ойида ўтадиган ялпи сессиясининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.
 
Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили ЮНВТО Бош ассамблеясининг жорий йил 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтадиган навбатдаги сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.
 
Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo