icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти «Air Products» компанияси томонидан юқори технологик лойиҳалар амалга оширилишини қўллаб-қувватлади

26.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 май куни «Air Products» компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилди.

Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоқларида юқори технологик лойиҳаларни илгари суришда АҚШнинг ўз йўналишида глобал етакчи бўлган ушбу компанияси билан  амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари компания раҳбарини 1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда Қашқадарё вилоятидаги “GTL” заводининг учта саноат газ ускунасини харид қилиш бўйича келишув муваффақиятли якунлангани ва тегишли битим имзолангани билан табриклади.

 «Air Products» яна бир йирик лойиҳада – камида 700 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилган ҳолда Бухоро вилоятида MTO технологияси асосида газ-кимё мажмуаси қурилишида иштирок этаётгани қайд этилди.

Мамлакатимизда “яшил” водород соҳасини ривожлантириш бўйича яна бир асосий ҳамкор - Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси иштирок этаётган истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo