icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди

29.08.2023

Давлатимиз раҳбари Сергели туманидаги Янги Бунёдобод маҳалласида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди.

Бу ерда 6 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 13 та кўп қаватли уй, мактаб, болалар ва ўсмирлар спорт мактабида барча шароитлар яратилган.  Маҳалланинг драйвери – хизмат кўрсатиш. Яқинда маиший хизмат шохобчалари, тикувчилик корхонасини ўз ичига олган иш маркази барпо этилди. Уларда маҳаллий ёшлар фойдали меҳнат билан банд.

Президент тикувчилик корхонасидаги аёллар билан суҳбатлашди. Унинг раҳбари аёллар тадбиркорлигига берилаётган имкониятлар туфайли янги ускуналар олган, фаолиятини кенгайтирган.

– Биз нима учун хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратамиз? Чунки бу оилага, фарзандларимизга, келажак авлодларимизга эътибордир, – деди Шавкат Мирзиёев.   

Фуқаролар йиғини биноси замонавий қиёфага эга. Бу ерда кутубхона, тил ўрганиш тўгараклари ҳам бор. Маҳалла ҳудуди ободонлаштирилган. Ўйин ва спорт майдончалари таъмирланган. Икки йилда маҳаллада биронта жиноят содир этилмаган. 

Маҳалла раиси ва фаоллари билан суҳбатда ёшлар бандлигини таъминлаш, маданий тадбирлар ва мусобақалар ташкил этиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳақида сўз борди. Туман раҳбарларига ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни кўпайтириш, куз-қиш мавсумига  тайёргарлик бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo