icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси билан стратегик шерикликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш муҳимлигини қайд этди

07.09.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чху Гён Хо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида Бош вазир ўринбосари Чху Гён Хо давлатимиз раҳбарига Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбатда азалдан яқин дўстлик ришталарига, халқларимизнинг менталитети, анъана ва қадриятлари ўхшашлигига асосланган икки томонлама алоқалар изчил ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея билан кенг кўламли ҳамкорликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш масалаларига тўхталди.

Кейинги йилларда ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда. Ўтган йилда товар айирбошлаш 24 фоизга кўпайди. Мамлакатимизда қарийб мингта қўшма корхона фаолият юритмоқда, Кореядан инвестициялар ҳажми 7  миллиард доллардан ошди.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея Эксимбанки ва унинг фондлари билан кўп йиллар давомида самарали ҳамкорлик қилинаётгани, улар билан биргаликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 3 миллиард доллардан зиёдни ташкил этгани юқори баҳоланди.

Муваффақиятли амалга оширилган қўшма лойиҳалар қаторида кўп тармоқли болалар шифохонаси, тўқимачилик технопарки, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва нодир металлар бўйича марказлар қайд этилди.

Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари билан технологик ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни жадаллаштириш, инфатузилма, “яшил” энергетика, давлат бошқаруви, молия, рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлаш борасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтилди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали мулоқотларни йўлга қўйиш ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш учун кенг имкониятлар борлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo