icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

22.11.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Вазир ал-Гаргавий давлатимиз раҳбарига Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ҳамда вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Суҳбатда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар юқори суръатда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхона ва лойиҳалар сони барқарор ошиб бормоқда.

Қабул қилинган “йўл харитаси” доирасида, шу жумладан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва рақамли ҳукуматни ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қарийб мингта семинар, форум ва ўқув курслари ўтказилиб, уларда 2 миллион нафаргача мутахассисимиз малака оширди.

Учрашувда самарали бошқарув, савдо салоҳиятини ривожлантириш, шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш, юксак технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo