icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

02.05.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби Татьяна Молчанни қабул қилди.

Суҳбат аввалида Татьяна Молчан Президентимизга БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Минтақа ва мамлакат миқёсидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўтган йил ноябрь ойида Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари комиссия 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини, унинг транспорт, инновация, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва гендер тенглик, Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши масалаларидаги кўмагини қайд этди.

2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган СПЕКАни ривожлантириш концепциясини тез фурсатда қабул қилиш, дастурнинг Мақсадли жамғармасини ишга тушириш ва қатор концептуал ҳужжатларни тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo