icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти “Coca-Cola” компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

15.05.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни “Coca-Cola” компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинсини қабул қилди. Учрашувда “Anadolu Group” компанияси раиси Тунжай Ўзилхон ҳам иштирок этди.

“Coca Cola” алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, фаолияти 200 дан ортиқ мамлакат бозорини қамраб олади, 200 дан зиёд бренд ва 950 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхонасига эга.

Компаниянинг Ўзбекистондаги эксклюзив ҳамкори – “Coca-Cola İçecek” Туркиянинг “Anadolu Group” таркибига киради. Ҳозирги кунда мамлакатимизда компаниянинг Тошкент, Урганч ва Наманган вилоятидаги 3 та заводи фаолият юритмоқда.

Учрашувда озиқ-овқат соҳасидаги, шу жумладан "яшил" ечимларни, энергия ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Бугун Самарқанд вилоятида янги корхона ишга туширилди. 2025 йилда Наманган вилоятида бешинчи завод фойдаланишга топширилади.

Инновацион фаолият ва тадқиқотларни ривожлантириш, муҳандислар ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Инвестиция дастурини янада кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, материаллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш юзасидан келишувларга эришилди.

Давлатимиз раҳбари истиқболли лойиҳаларни тезлаштирилган ҳолда амалга ошириш бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилишни топширди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo