icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Янги Тошкентдаги бунёдкорлик бўйича ахборот берилди

20.08.2025

Давлатимиз раҳбари Янги Тошкентдаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Бу шаҳар қурилишига 2023 йилда тамал тоши қўйилган эди. Бугунга келиб илк иншоотлар қад кўтариб қолди. Бунёдкорлик учун Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 700 гектар ер ажратилган. Лойиҳанинг концепцияси Буюк Британиянинг “Cross-works” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Биринчи босқичда 6 минг гектар майдонда иншоотлар қурилиб, 600 минг аҳоли учун замонавий шароитлар яратилади. Лойиҳа тўлиқ якунланганида 2 миллион нафар одам яшайдиган маконга айланади.

Бу рақамлар ҳудуддаги бунёдкорлик кўлами нечоғлик катта эканини кўрсатади. Инфратузилма шунга яраша сифатли ва узоқ муддатли бўлиши лозим. Шу боис ҳозирги кунда шаҳарнинг “таги” –  ерости муҳандислик тармоқлари қурилмоқда.

Хусусан, бир ва икки секцияли коллекторлар ётқизиляпти. Улар орқали марказлашган иссиқлик ва сув қувурлари, электр энергияси, телекоммуникация каби барча муҳандислик тармоқлари ер остидан ўтказилади. Шунингдек, транспортларнинг эркин қатнови учун туннеллар ва ерости тураргоҳлари барпо этилади.

Ҳар бир лойиҳада замонавий ёндашув, мукаммал ечим ва яшиллик эътиборга олинмоқда. Хусусан, экологик тоза транспорт тизими ташкил этилади. Метро ва электробуслар ҳаракати мувофиқлаштирилади. Пиёдалар ҳамда велосипедчиларнинг тўсиқсиз ва хавфсиз ҳаракатланиши учун кенг қулайлик яратилади.

Ҳудудга 60 дан ортиқ давлат идоралари учун маъмурий бинолар барпо этилади. Бугунги кунда ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар шу ердаги вақтинча ташкил этилган объектларда фаолият бошлаган.

Давлатимиз раҳбарига яқин истиқболда кўзда тутилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.

Шаҳарга кўплаб маҳаллий ва хорижий инвесторлар қизиқиш билдирмоқда. Бугунги кунда аукционда сотилган 13 та тижорий лотлар бўйича 554 миллион долларлик инвестиция шартномалари тузилган.  

Бу ерда қад ростлайдиган меҳмонхона ва ресторанлар, ўзига хос дизайндаги муҳташам бинолар ташриф буюрувчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатиши билан бирга шаҳарни туризм марказига айлантириши шубҳасиз.

Ҳудуддаги қурилиш жараёнида 160 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланади. Келажакда эса шаҳарда инновацион технологияга асосланган, юқори даромадли юз минглаб доимий иш ўрни бўлади. Бунинг учун янги таълим ва тиббиёт кластерлари, ахборот технологиялари хизматлари ва технопарклар ташкил этилади.

Президент лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш, дам олиш жойлари ва хизматларни қулай йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo