icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувлар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди

01.09.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тяньцзинь шаҳрида “ШҲТ плюс” форматининг “Кўп томонлама ҳамкорликни ҳаётга татбиқ этиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиётга кўмаклашиш” мавзусидаги учрашувда иштирок этди.

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари ва унинг доимий фаолият юритувчи органлари раҳбарлари билан бир қаторда кузатувчи ва ҳамкор мамлакатлар етакчилари, фахрий меҳмонлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ва бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари ҳам қатнашди.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида очиқлик ва кўп томонлама ҳамкорлик руҳига тўлиқ жавоб берадиган “ШҲТ плюс” формати ишончли мулоқот учун тобора муҳим майдонга айланиб бораётганини таъкидлади.

Бу галги саммит XX асрнинг энг катта фожиаси – Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллигида ўтаётгани рамзий маънога эга экани таъкидланди.

Ўзбекистон етакчиси қарама-қаршилик кўпайиб бораётганидан хавотир билдириб, низоларга барҳам бериш, ишончни тиклаш, тинч-тотув яшаш ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳурмат қилишга чақирди.

Шу маънода, Хитой Раиси Си Цзиньпин илгари сурган Глобал бошқарув бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон Президенти Ғазо секторидаги вазият яна кескинлашаётгани ва гуманитар аҳвол ёмонлашаётганини қайд этиб, Фаластин – Исроил муаммосини “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида адолатли ҳал этишгина Яқин Шарқдаги можарони тўхтатиши мумкинлигини таъкидлади.

ШҲТ доирасидаги шериклик ва амалий ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, давлатимиз раҳбари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб вазифаларига тўхталди.

Энг аввало, ШҲТ мамлакатларининг барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун жамоавий саъй-ҳаракатларни кучайтириш муҳим экани, бу, айниқса, иқлим ўзгариши, энергетика ва озиқ-овқат ресурслари тақчиллиги, миграция инқирозлари, киберҳужумлар ва бошқа янги хавф-хатарлар юзага келаётган шароитда долзарб экани таъкидланди.

Президентимиз Тошкент шаҳрида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси негизида Хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича универсал марказ ҳамда Душанбе шаҳрида Наркотикларга қарши курашиш маркази ишга туширилганини олқишлади.

Хавфсизлик масалалари бўйича “ШҲТ плюс” форматидаги биринчи мулоқотни келгуси йили юртимизда ўтказиш таклиф қилинди.

– Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олмасдан ва халқаро ҳамжамиятнинг афғон ҳукумати билан конструктив мулоқотини йўлга қўймасдан туриб, минтақамизда барқарорликни таъминлаш мумкин эмас, – деди Ўзбекистон етакчиси.

Шу муносабат билан ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилиш ва уни ШҲТ лойиҳаларига жалб қилиш бўйича прагматик ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари ШҲТ доирасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни тубдан кенгайтиришни устувор вазифа сифатида қайд этди.

Тўсиқларни бартараф этиш ва стандартларни яқинлаштириш, электрон савдо майдончаларини ривожлантириш, саноат кооперацияси ва инновацияларни рағбатлантириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Бизнес мулоқот учун самарали платформани ишга тушириш мақсадида ҳар йили “ШҲТ ИНВЕСТ” инвестиция форумини ўтказиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда Ўзбекистонда ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Минтақавий транспорт интеграцияси ва ўзаро боғлиқлик ҳақида сўз юритилар экан, минтақани глобал йўлаклар билан ишончли боғлашни таъминлайдиган самарали транспорт йўналишларини яратиш Марказий Осиё учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлининг қурилиши ва келажакда Трансафғон йўлаги билан боғланиши ШҲТ маконида ягона транспорт тармоғини шакллантиришга хизмат қилади.

Мамлакатимиз етакчиси илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳаларида шерикликни фаол илгари суриш муҳимлигини қайд этди.

– ШҲТ мамлакатлари сунъий интеллект, катта маълумотлар базалари, робототехника, биомуҳандислик, муқобил энергетика каби илғор йўналишларда катта сакрашни таъминлашга қодир бўлган улкан илмий-техник салоҳиятга эга, – деди Президентимиз.

Янги ғояларни илгари суриш ва илғор ечимларни ишлаб чиқиш учун ШҲТнинг инновацион-технологик хаблари тармоғини яратиш амалий қадам сифатида таклиф этилди.

Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон раҳбари “ШҲТ оиласи”нинг маданий ранг-баранглиги ва қадриятларини илгари суришга кўмаклашишга қаратилган Буюк Ипак йўли маданий мулоқотини таъсис этиш ташаббусини илгари сурди. Иштирокчи мамлакатлар делегацияларини Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференцияси тадбирларида фаол иштирок этишга таклиф этди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида “ШҲТ плюс” форматидаги ушбу саммитнинг самарали натижалари барқарорликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали шерикликни кенгайтириш ва барча мамлакатларнинг изчил тараққиётига хизмат қилишига ишонч билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo