15.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЎзининг ноёб истеъдоди, самарали ижодий фаолияти билан замонавий ўзбек қўшиқчилик санъатини ривожлантириш, хусусан, миллий эстрада ижрочилигини янги босқичга олиб чиқишга қўшган беқиёс ҳиссаси, маданиятимиз шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этиш, бой маънавий меросимизни асраб-авайлаш борасидаги улкан хизматлари, шунингдек, «Ялла» ансамблига асос солиб, уни халқаро миқёсда тан олинган нуфузли ижодий жамоага айлантиргани, ёш иқтидор эгаларининг қобилиятларини рўёбга чиқариш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ялла» ансамбли бадиий раҳбари Закиров Фаррух Каримович «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


