icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Фарғона халқаро аэропорти имкониятларини кенгайтириш режалаштирилган

28.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Фарғона халқаро аэропортини ривожлантириш концепцияси тақдимоти билан танишди.

Бугунги кунда Фарғона аэропортидаги терминал ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келмоқда. Унинг ўтказувчанлик қуввати, йўловчиларга қулайлик даражаси, шунингдек авиация ва ноавиация хизматларини ривожлантириш имкониятлари замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермай қолган.

Шу боис парвозлар географиясини кенгайтириш, ҳудуднинг ўсиб бораётган иқтисодий фаоллиги ва сайёҳлар оқимига мос равишда хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида аэропорт инфратузилмасини комплекс ривожлантириш режалаштирилган.

Тақдимотда учиш-қўниш йўлагини узайтириш ва кенгайтириш, аэродром инфратузилмасини модернизация қилиш, янги йўловчи ва юк терминалларини барпо этиш масалалари кўриб чиқилди.

Майдони 20 минг квадрат метр бўлиши кутилаётган янги йўловчи терминали ҳозирги имкониятларга нисбатан икки баробар кўп — 1,2 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Шунингдек, қўшимча самолёт тураргоҳлари барпо этилиб, ҳаво кемаларини сақлаш имконияти 10 тагача етказилади.

Янги терминалда кенг кутиш заллари, замонавий сервис нуқталари, қулай рўйхатдан ўтиш ва назорат тизимлари, шунингдек, юқори мартабали меҳмонлар учун алоҳида хизмат кўрсатиш шароитлари яратилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари аэропорт ҳар қандай ҳудуднинг “дарвозаси” эканини таъкидлаб, бу ерда замонавий сервисни йўлга қўйиш, транспорт ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ёндош тармоқларни ривожлантириш бўйича тавсиялар берди.

Лойиҳалаш, қурилиш ва янги терминални кейинчалик бошқаришни халқаро стандартлар асосида, тегишли тажрибага эга хорижий операторларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Фарғона водийсида транспорт боғлиқлигини кучайтириш, сайёҳлар оқимини ошириш ва ҳудуднинг логистик марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шу билан Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo