18.05.2026
Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури (БМТ-Ҳабитат) ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашув ўтказди.
БМТ-Ҳабитат билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда шаҳарсозлик соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўтган йили Самарқанд иқлим форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувлар ижроси ҳам кўриб чиқилди. Ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш, соҳага оид лойиҳаларни илгари суриш ҳамда экспертлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти томонидан Бутунжаҳон урбанизация форумида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.


