icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти АҚШнинг “Air Products” компанияси раҳбарини қабул қилди

16.06.2026

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Air Products” компанияси бош ижрочи директори Эдуардо Менезесни қабул қилди.

Мамлакатимизда юқори технологияли саноат корхоналарини барпо этишга фаол инвестиция киритаётган АҚШнинг мазкур компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

“Air Products” саноат газларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича жаҳоннинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, унинг бозор капиталлашуви 60 миллиард доллардан ошган. Компания ҳар йили 50 дан ортиқ мамлакатда 200 миллион тонна саноат газларини ишлаб чиқариб, 750 га яқин ишлаб чиқариш объектларини ўз ичига олган тармоқни бошқаради.

Айни пайтда компаниянинг юртимизга йўналтирган  инвестицияларининг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошган. “GTL Uzbekistan” заводида саноат газларини қайта ишлаш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида водород ишлаб чиқариш ҳамда “Навоийазот” акциядорлик жамиятида суюқ углерод диоксиди ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар ҳамда Тошкент ва Қарши шаҳарларида таълим дастурлари амалга оширилган.

Учрашув якунида компания иштирокидаги янги лойиҳаларни амалга оширишни “йўл харитаси” асосида жадаллаштириш юзасидан келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo