24.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Озарбайжон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражалардаги мулоқотлар давом этмоқда. Ўтган ҳафта Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди.
Бўлажак олий даражадаги саммитга пухта тайёргарлик кўриш, унинг иқтисодий кун тартибини аниқ лойиҳалар ва дастурлар билан бойитиш муҳимлиги таъкидланди.


