icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон темир йўл транспорти соҳаси ходимларига

31.07.2026

Қадрли дўстлар!

Аввало, сиз, азизларни – ўз касбининг ҳақиқий устаси бўлган ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинистлар, вагон кузатувчилари ҳамда соҳа фахрийларини Темир йўл транспорти ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Сизлар фидокорона меҳнатингиз билан Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий қудратини ошириш, транспорт-коммуникация тизимини изчил ривожлантириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётганингизни ушбу қутлуғ айёмда яна бир бор эътироф этамиз.

Сўнгги йилларда соҳада олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларимиз улкан натижалар бермоқда. Бу ўзгаришларни 2 минг 400 километрдан кўпроқ янги темир йўл тармоқлари қурилиб, фойдаланишга топширилгани, 3 минг километрдан ортиқ йўллар электрлаштирилиб, 1 минг 100 километрдан зиёди реабилитация қилингани мисолида яққол кўриш мумкин.

Бу ҳақда сўз юритганда, йирик инвестиция лойиҳалари асосида Самарқанд – Ургут, Байтқўрғон – Паркент, Урганч халқаро аэропорти – Хива темир йўл тармоқлари барпо этилгани, Навоий – Бухоро участкасининг иккинчи электрлаштирилган линияси ишга туширилгани, бир қатор истиқболли йўналишларда эса қурилиш ишлари жадал давом эттирилаётганини қайд этиш лозим.

Шу билан бирга, Мароқанд – Навоий, Бухоро – Урганч – Хива, Мискин – Нукус, Қумқўрғон – Қудуқли каби муҳим йўналишларни электрлаштириш, темир йўл станцияларининг ўтказувчанлик имкониятларини кенгайтириш орқали миллий логистика тизими самарадорлиги оширилмоқда.

Айниқса, мамлакатимизни жаҳон транспорт йўлаклари билан янада ишончли боғлайдиган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли барпо қилинаётгани, қўшни Афғонистон билан темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик изчил давом эттирилаётгани Ўзбекистоннинг минтақавий транспорт ва транзит маркази сифатидаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматларини янада такомиллаштириш мақсадида Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси томонидан махсус ишлаб чиқарилган, юқори тезликдаги янги “Жалолиддин Мангуберди” электропоездининг Тошкент – Хива – Тошкент йўналиши бўйича фойдаланишга топширилгани диққатга сазовордир.

Темир йўл вокзалларини замонавий қиёфага келтириш, уларнинг муҳандислик ва сервис инфратузилмасини тубдан янгилаш, тадбиркорлик учун янада кенг имкониятлар яратиш бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди.

Соҳада рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларини кенг жорий этишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Биз яқин йилларда юзлаб замонавий йўловчи вагонларини, юқори технологик поездларни харид қилиш, темир йўл инфратузилмасини янада кенгайтириш ва хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш бўйича янги ва улкан режаларни амалга оширамиз.

Биз сизлар каби минглаб заҳматкаш темирйўлчилар билан, сизларнинг касбий маҳоратингиз, бой билим ва тажрибангиз, ватанпарварлик фазилатларингиз билан бундай юксак марраларга албатта эришамиз.

Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, мамлакатимиз темир йўл тизимини янада замонавий, инновацион ва халқаро миқёсда рақобатбардош тармоққа айлантиришдек шарафли йўлда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, олижаноб фаолиятингизда ютуқ ва омадлар тилайман.

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo