Президентимиз Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
13.09.2026
Давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келган Президент Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз самимий кутиб олди.
Давлатимиз раҳбари юртдошларимиз билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.
Мулоқот чоғида мамлакатимизда кечаётган янгиланишлар, ватандошларимизнинг орзу-интилишлари ҳамда ташриф доирасида бўлажак тадбирларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.
Президентимиз уларга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, Кореяда эгалланаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келгусида мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.


