24.11.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти ФармониЎзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги ўртасида кенг қамровли шерикликни мустаҳкамлаш, давлатлараро сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни янги босқичга кўтариш борасидаги алоҳида хизматлари, хусусан, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, туризм, таълим, илм-фан ҳамда диний-маърифий соҳаларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва изчил амалга ошириш, ҳар томонлама манфаатли ташаббусларни илгари суриш, шунингдек, икки мамлакат халқлари орасида ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшаётган улкан ҳиссаси учун Иордания Ҳошимийлар Подшоҳи Абдуллоҳ II ибн aл-Ҳусайн Аъло Ҳазратлари Ўзбекистон Республикасининг “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


