Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
15.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашди.
Олий даражадаги келишувларнинг ижроси, биринчи навбатда, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги муҳим кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш чоралари кўриб чиқилди.
Фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Президентлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.


