icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича янги таклифларни илгари сурди

05.06.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Танзания Президенти Самия Сулуҳу Ҳасан ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси ўринбосари Хан Чжэн ҳам тадбирнинг асосий спикерлари сифатида сўзга чиқди.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида тадбир иштирокчиларини самимий қутлаб, Ўзбекистон билан тарих, маънавий яқинлик ва инсоний тақдирлар орқали боғланган Санкт-Петербург шаҳрига яна бир бор ташриф буюриш имконияти учун миннатдорлик билдирди.

Транспорт йўналишларининг ўзгариши, янги ишлаб чиқариш занжирларининг шаклланиши, замонавий технологик платформаларнинг пайдо бўлиши ва сунъий интеллектнинг кенг жорий этилиши билан дунёда кечаётган чуқур трансформация жараёнларига баҳо берилди.

– Рақобат нафақат бозорлар ва табиий ресурслар учун курашда намоён бўлмоқда, балки технологиялар, логистика ва инфратузилма соҳаларида ҳам унинг таъсири сезилмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимиз етакчиси таъкидлаганидек, бугунги шароитда бирлаштирувчи роль ўйнайдиган ва ўз атрофида кооперация, барқарорлик ҳамда ўзаро манфаатдорлик маконини шакллантиришга қодир бўлган давлатлар ва минтақаларнинг аҳамияти ортиб бормоқда.

– Ўзбекистон минг йиллар давомида Буюк ипак йўлининг юраги бўлиб келган. Самарқанд, Бухоро ва Тошкент орқали нафақат маҳсулотлар ташилган, балки ғоя ва билимлар, маданий ва диний анъаналар бир-бирини ўзаро бойитиб келган. Шунинг учун ҳам очиқлик биз учун доимо танлов эмас, балки ҳаётий зарурат ва цивилизация коди ҳисобланган, – деди Ўзбекистон Президенти.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон – Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг асосий йўналишларини таҳлил қилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ҳудудлараро алоқалар, саноат кооперацияси ҳамда энергетика соҳасидаги шериклик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон ва Россиянинг технологик ҳамда саноат кооперациясини янада кенгайтириш мақсадида ягона рақамли платформа билан бирлаштирилган ишлаб чиқариш кластерлари тизими – “Евроосиё технологик саноатлаштириш камари”ни ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Иш ўринлари яратишга, логистика, тўлов хизматлари ҳамда янги экспорт имкониятларининг ривожланишига хизмат қилувчи рақамлаштириш соҳаси ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши сифатида белгиланди.

Рақамли савдо ва шаҳар сервисларини тартибга солиш қоидаларини яқинлаштириш, Ўзбекистон ва Россия брендларини ҳамкорликдаги платформаларда илгари суриш, сунъий интеллект асосида маҳсулотларни ривожлантиришни ўзида қамраб олган қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришга киришиш таклиф этилди.

Ўзбекистон дунёнинг ёшлари энг кўп мамлакатларидан бири эканини ҳисобга олиб, вазифаси таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозорини ўзаро боғлашдан иборат бўлган Инсон капиталини ривожлантириш қўшма онлайн-платформасини яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ҳамкорликнинг маданий-гуманитар йўналишини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Самарқанддан Петербурггача” креатив-туристик йўлак лойиҳасини ишга тушириш ҳам таклиф этилди. Ушбу ташаббус санъат ва кино фестиваллари, музей кўргазмалари, гастрономия ҳафталиклари ва мусиқий тадбирларни биргаликда ташкил этишни назарда тутади.

Иқтисодий соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг муҳим натижаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

– Бундан ўн йил олдин очиқлик, инклюзивлик ва прагматизмга таянган ҳолда Янги Ўзбекистонни барпо этишни бошлаган эдик. Ўтган даврда узоқ муддатли ўсиш учун мустаҳкам асос – қулай ишбилармонлик муҳити, барқарор саноат базаси ва янги инфратузилма яратилди, – деди давлатимиз раҳбари.

Ёш, фаол ва тез ўсиб бораётган аҳоли Ўзбекистоннинг асосий устунликларидан бири бўлиб, тадбиркорлик, технологиялар, сервислар ва саноатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли пойдевори эканлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, эришилаётган ўсиш нафақат жадал, балки барқарор, инклюзив ва инсонлар ҳаёт сифатини оширишга йўналтирилган бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, бозор институтларини такомиллаштириш, рақобат даражасини ошириш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш орқали глобал инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар изчил шакллантирилаётгани билдирилди.

Форум қатнашчилари ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия марказига берилган махсус ҳуқуқий мақом ва солиқ имтиёзлари имкониятларидан фойдаланишга, шунингдек, жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф этилди.

Якунда давлатимиз раҳбари очиқ ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқот ҳозирги кунда барқарор ривожланишнинг асосий шартига айланаётганини, ишонч, ҳамкорликка тайёрлик ва биргаликда ечим излашга интилиш бор жойда янги имкониятлар пайдо бўлишини яна бир бор таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo